19:23 / 14.04.2021
3 527

Самарқандда официант хўрандадан қасос олди

Самарқандда официант хўрандадан қасос олди
Фото: «Tergov.uz»
2021 йил 8 апрель куни фуқаро 25 ёшли М.Мақсуд Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. 2021 йил 5 апрель куни 26 ёшли У.Мухиддин уни алдов йўли билан Самарқанд тумани «Бўзи» маҳалласи ҳудудидаги қаровсиз жойга олиб борган. У ерда унга тазйиқ ўтказиб, нархи 2 200 000 ва 1 500 000 сўмлик иккита телефон аппаратини ҳамда 200 АҚШ доллари ва 112.000 сўм пул маблағларини очиқдан-очиқ талон-торож қилган.

Ушбу ҳолатни 25 ёшли Б.Шерзод видеотасвирга олиб, «Тik-Tok» ижтимоий тармоғига жойлаб, шарманда қилиш йўли билан қўрқитган. Икки дона телефон аппаратини қайтариб олиши учун 5 000 000 сўм пул беришини талаб қилган. Шу куни Самарқанд шаҳри «Кафтархона» маҳалласи ҳудудида У.Мухиддин ва Б.Шерзодлар М.Мақсуддан товламачилик йўли билан 400 АҚШ доллари олаётган вақтларида ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Мухиддин ва Б.Шерзодларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, тергов ҳаракатлари жараёнида жабрланувчи М.Мақсуд У.Мухиддин официант бўлиб ишлаган ресторанда овқатланиб, 1 000 000 сўм пулларни тўламасдан кетиб қолганлиги сабабли, У.Мухиддин ишдан бўшатилганлигини қасдини олиш мақсадида ушбу жиноятни содир қилганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Самарқандда официант хўрандадан қасос олди