00:13 / 16.04.2021
2 142

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги туризм марказини бориб кўрди


Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган туризм маркази қурилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу мажмуа Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида, 212 гектар майдонда қурилмоқда. Лойиҳага кўра, бу ерда 10 та иншоот, жумладан, конгресс холл, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари бўлади.
Айни пайтда конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвонсаройи ва 8 та меҳмонхона бунёд этилмоқда. Меҳмонхоналарнинг иккитаси 22 қаватли, беш юлдузли, қолганлари тўрт юлдузли бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Маълумки, Самарқандда меҳмонхоналар кўп бўлишига қарамай, сайёҳлар кўп келганда ўринлар етишмай қолади. Масалан, 2019 йилда шаҳардаги барча отеллар банд бўлган.
Таъкидланишича, қурилаётган марказ туристик хабга айланади. Бу ерда халқаро анжуманлар ўтказиш учун ҳам кенг шароит бўлади. Уни 2022 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президентга мазкур янги сайёҳлик маркази имкониятлари, туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳақида маълумот берилди. Давлат раҳбари марказ бошқарувини самарали ташкил этиш, туризм соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича топшириқлар берди.
Шу ерда Самарқанднинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Самарқанд шаҳрида илк бор гастрономик кўча, Самарқанд тумани «Конигил» маҳалла фуқаролар йиғинида мамлакатдаги биринчи туризм қишлоғи ташкил этилди. Бундай масканлар сайёҳларнинг вилоятда қолиш вақтини узайтириш билан бирга, ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолига даромад манбайи яратишда муҳим омил бўлмоқда.
Давлат раҳбари мазкур туристик марказни шаҳар билан боғлайдиган йўл ўтказгични бориб кўрди, Уста Умар Жўрақулов ва Афросиёб кўчаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги туризм марказини бориб кўрди