
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар кенгашидаги чиқиши давомида янги иш ўринлари борасида вазирлар, ҳокимлар ва бошқа мутасаддилар олдига талаб қўйди.
— Иқтисодиётнинг ривожи халқнинг харид қобилияти билан бевосита боғлиқ. Бунинг учун аҳолининг даромадини оширишимиз керак. Олдимизда фақат битта йўл бор — тадбиркорликни ривожлантириш.
Ҳокимлар, ташаббус билан чиқиши шарт. Керак бўлса, менинг олдимга ўз муаммоларини қўйишсин, мана шу ишни бажариб берсангиз, мана бундай ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Шунча иш ўрни яратамиз, десин, мен хурсанд бўламан.
Йиллар давомида қилган ишимиз фақат Самарқанд шаҳрининг асфалтини янгилаш ва кўчасини ёритиш бўлди. Шу ишларни бажариб, қарсак чалиб юравердик.
Вазирлар Тошкентни қоровуллаш учун ишга кирмаган, Самарқандда қолиб, қандай ишлар амалга оширилади, қанча иш ўрни яратилади, халққа ҳисобот беради, — деди Шавкат Мирзиёев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар