15:13 / 17.04.2021
2 592

«Ўзбекистонга коронавируснинг ‘африкача’ штамми кириб келган» — Абдулла Арипов


17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Бош вазир йиғилишда мамлакат бўйлаб касалланиш ҳолатлари ортаётгатганини, шунингдек, коронавирус болаларни ҳам қайд этилаётганини таъкидлаган.

«Касаллик манбаи 75 фоиз ҳолатда оила ва қариндошларда, 14-15 фоиз ҳолатда иш жойида, 6-7 фоиз ҳолатда олий таълим муассасаларида, 11-15 фоиз ҳолатда умумий ўрта таълим муассасаларида юқтириб олингани аниқланди. Бу нима дегани? Агар ўтган йилги пандемия ҳолати таҳлил қилинадиган бўлса, мактаб болаларида касаллик йўқ эди.

Йил бошида ‘британча’ штамм кириб келди ва у болаларда кўп тарқалмоқда. Биз Тошкент шаҳар ҳокимлигини таклифи билан бир нечта мактаб ва боғчаларни ёпишга мажбур бўлдик.

Жанубий Африка штамм ҳам бизга кирди, буни Илғор технологиялар маркази Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда жуда чуқур таҳлил олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан доимий, керакли даволанишдаги коррекциялаш ишларини бажаряпти.

Лекин ҳали чегараларни ёпганимиз йўқ, ҳали бунга сабаб бўладиган даражадаги хавфни кўрмадик. Аммо йил бошидан буён касаллик кўпайиши кунига 15 нафардан 300 нафарга чиқди
», — дея қайд этади бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни коронавируснинг «британча» штамми Ўзбекистонга кириб келгани маълум бўлганди. У 23 январь куни Дубайдан қайтиб келган 10 ёшли қизчада аниқланган. ССВ эса коронавируснинг янги штамми аниқланган қизча ҳақида нима учун 1 ҳафтадан кейин эълон қилинганига изоҳ берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистонга коронавируснинг ‘африкача’ штамми кириб келган» — Абдулла Арипов