16:43 / 17.04.2021
2 517

«Керак бўлса, бир-иккитаси ишдан кетади» - Абдулла Арипов


Ўзбекистонда карантин талабларининг риоя қилинишини таъминламаган давлат идоралари раҳбарлари ишдан олинади. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов Республика махсус комиссияси йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».

Бош вазир жойларда карантин қоидаларига риоя қилмаётганини кескин танқид қилган.
«Президент топшириғи билан ‘маҳаллабай’ ишларни амалга ошираётган ишларнинг мониторинг бўйича ҳудудларга чиққанимизда бирорта одамнинг тиббий ниқоб тақиб юрганини кўрмаймиз. Шунчалик ҳам бефарқлик бўладими? Кўплаб давлат идораларидаги ходимлар яна касалланяпти.

Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ҳамда Санитария эпидемиология хизмати томонидан аҳоли ўртасида карантин чекловларига риоя этилиши юзасидан назоратнинг етарли даражада олиб борилмаётганлиги ҳам касалланиш ҳолатининг ортишига олиб бормоқда.

Тўйларга 200-300 талаб одам айтиляпти. Давлат бошқарув идораларида раҳбар лавозимларида ишлайдиганлар ҳам худди шу ишни қиляпти. Бизда бу борада маълумотлар ҳам йўқ эмас. Керак бўлса, лавозимидан кетади. Бир-иккита раҳбар карантин талабини бажармагани учун ҳам кетади. Бир неча бор таъкидланганига қарамай, давлат идораларидаги ёпиқ залларда 2-3 соатлаб мажлислар ўтказиляпти
», — дейди Абдулла Арипов.

Шунингдек, бош вазир Президент йиғилишлар 45 дақиқадан ошиши керак эмаслигини эслатиб, давлат идоралари раҳбарларига мажлисларни «тез-тез ўтказиб, ишини қилишни» айтиб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Керак бўлса, бир-иккитаси ишдан кетади» - Абдулла Арипов