07:00 / 18.04.2021
2 307

Сурхондарёда 46 ёшли эркак дарахтдан довучча олаётган вояга етмаган болани пичоқлаб қўйди


Сурхондарё вилоятида дарахтдан довучча (ғўра) олаётган 13 ёшли болани 46 ёшли эркак пичоқлаб қўйди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 12 апрель куни соат 19:45 ларда фуқаро 46 ёшли Ш.У. Термиз шаҳар «Кокилдор ота» маҳалласида жойлашган яшаш уйи ёнида вояга етмаган 13 ёшли Т.А. ўзига тегишли бўлмаган ўрик дарахтидаги довучча (ғўра)ларни олаётганлигини кўриб, унга кетишини айтиб ҳайдаган ва жанжал вақтида пичоқ билан вояга етмаган Т.А.нинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, жароҳат етказган.
Суд тиббий экспертиза хулосасида Т.А. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлар олганлиги кўрсатилган.

Фото: Тергов департаменти
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда 46 ёшли эркак дарахтдан довучча олаётган вояга етмаган болани пичоқлаб қўйди