23:36 / 18.04.2021
2 409

“Трамадол”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


Божхона ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида тизимли асосда ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Беруний туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Ғ шартли харидорга олдиндан келишилган 20 миллион сўм пул эвазига 100 та конвалютада  жами 999 дона “ТРАМАДОЛ Ланнахер 50 мг.” номли  таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори воситаларни сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Трамадол”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди