14:30 / 20.04.2021
2 296

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 243 кишида коронавирус аниқланди


Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 87 225 нафарга етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 19 апрель куни мамлакатнинг 11 та ҳудудида жами 243 та касалланиш ҳолати аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 13 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 34 нафари Тошкент вилоятида,
  • 168 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 9 нафар, Навоийда 1 нафар, Наманганда 3 нафар, Самарқандда 73 нафар, Сирдарёда 6 нафар, Сурхондарёда 4 нафар Фарғонада 2 нафар, Тошкент вилоятида 31 нафар, Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 84 533 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 639 нафарни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2053 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 243 кишида коронавирус аниқланди