19:38 / 20.04.2021
3 738

Самарқандда Cobalt мактаб олдидаги пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қизни уриб юборди (видео)


Самарқандда мактаб олдидаги пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини Cobalt уриб юборди, деб хабар бермоқда вилоятнинг STV телеканали. Воқеа ташқи кузатув камерасига тушган.

Қайд этилишича, ургутлик Ш.К. Cobalt’ни ҳайдаб кетаётганида 46-мактаб олдидаги тартибга солинмайдиган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қиз Ф.У.ни уриб юборган. Ҳайдовчи қизни зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига олиб борган.

«Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими қидирув-суриштирув бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчи қизалоқни вақтида шифохонага етказгани сабабли у омон қолган. Унга бош миянинг енгил даражали лат ейиши, бошнинг чап пешона чап чакка соҳаси юмшоқ тўқималарнинг лат ейиши ва шилинган жароҳатлари ташхиси қўйилган.

Қиз бир сутка давомида шифохонанинг реанимацияси бўлимида бўлган, аҳволи бироз ижобий томонга ўзгаргандан кейин болалар жарроҳлиги ва жароҳатлари бўлимига ўтказилган. Унинг аҳволи ҳозирда ўртача оғирликда деб баҳоланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Cobalt мактаб олдидаги пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 ёшли қизни уриб юборди (видео)