07:00 / 21.04.2021
1 711

Бухорода тадбиркорнинг ўзи ва оиласига қуролли босқинчилик уюштирмоқчи бўлганлар қўлга олинди


Бухорода ИИО томонидан тадбиркор ва унинг оиласига тажовуз қилмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро ИИБ
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят Ички ишлар бошқармаси, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида, олинган тезкор маълумотлар асосида кенг қамровли тадбир ўтказилган.

Натижада бухоролик тадбиркор ва унинг оила аъзоларига нисбатан қурол қўллаб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан унинг катта миқдордаги пул маблағлари ва тилла буюмларини босқинчилик йўли билан эгаллашни режа қилган жиноий гуруҳ аъзолари ушбу мудҳиш жиноятни содир этишга тайёргарлик босқичида қўлга олиниб, ўта оғир турдаги босқинчилик жинояти содир этилишининг олди олинди.

Жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган вақтда бир дона ПМ жанговар қуроли ҳамда унинг 6 дона жанговар ўқи ва бир дона совуқ қурол ҳисобланган ўткир тиғли пичоқ ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 25, 164-моддаси 3-қисми «в» банди (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган босқинчилик) ва 248-моддаси 3-қисми (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар Ўзбекистон Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода тадбиркорнинг ўзи ва оиласига қуролли босқинчилик уюштирмоқчи бўлганлар қўлга олинди