09:50 / 23.04.2021
1 177

Русланбек Давлетов: “Амалдорларнинг харажатлари очиқланиши керак”

Русланбек Давлетов: “Амалдорларнинг харажатлари очиқланиши керак”

Бугун Tashkent Law Spring II  халқаро юридик форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Адлия вазири Русланбек Давлетов карантинга олингани сабабли онлайн тарзда иштирок этди. Адлия вазири халқаро форумда Ўзбекистон бюджет пулларини сарфланиши очиқлигининг янги босқичига ўтиши, амалдорларнинг харажатлари очиқланиши кераклиги, мамлакат учун рақамлаштириш ва очиқлик бўйича устувор соҳаларни белгилаб олиши кераклигини таъкидлаган. 

Чунки йўналиш кўп, муаммо етарли, ресурслар танқислигини эътиборга олиб энг биринчи навбатда қилиниши керак бўлган ва давлат томонидан молиялаштирилиши ва қўллаб-қувватланиши керак бўлган йўналишлар белгиланиши керак. Масалан, биринчи навбатда бюджет пуллари сарфланиши очиқлигининг янги босқичи, айниқса долзарб бўлган автомобиль йўлларга кетаётган харажатлар, аниқ манзиллари билан интерактив карталарда кўриниши керак. Ҳар бир ташкилотнинг ўз маъмурий биноларини таъмирлашга кетказаётган харажатлари, шунингдек, амалдорларнинг кўчмас мулклари ва машиналари тўғрисидаги ахборотлар очиқланиши керак” — деди Адлия вазири.

Шунингдек, Русланбек Давлетов ўз нутқида жамият хоҳлаётган очиқлик, ҳисобдорлик, бюрократия ва коррупциядан холи бўлишни барча ташкилотлар бир хилда тушунмаслиги ва қабул қилмаслиги, бу  қадриятларга кўникмаганлиги, рақамлаштириш ва очиқлик эса умуман янгича ишлашни талаб қилиши ҳақида гапириб, Ўзбекистон учун рақамлаштириш ва очиқлик бўйича устувор соҳаларни белгилаб олиш кераклигига эътибор қаратган.

У форумга ташриф буюрганларни мазкур жумбоқларни биргаликда ечиш, ўйлаш ва таҳлил қилиш учун Тошкент ҳуқуқ баҳори платформаси доирасида очиқ ва конструктив мулоқотга чақирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Русланбек Давлетов: “Амалдорларнинг харажатлари очиқланиши керак”