21:09 / 26.04.2021
2 217

Вояга етмаган фарзанд онаси қарамоғига олиб берилди


Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида ФИБ Қуйичирчиқ туманлараро судининг 15.02.2021 йилги ижро варақасига асосан, вояга етмаган М.С. ни отаси Д.К. нинг қарамоғидан онаси Г.Т. нинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 16.03.2021 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Ушбу ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб, тарафларга юборилган.

Жавобгар томонидан ўзига белгиланган муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмагач, давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, 15.04.2021 йил куни вояга етмаган М.С. отаси Д.К.дан онаси Г.Т. нинг тарбиясига олиб берилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вояга етмаган фарзанд онаси қарамоғига олиб берилди