14:00 / 29.04.2021
3 305

Тошкентда покистонлик тиланчилар кўпайгани айтилмоқда


Фото: El Universal

Покистон фуқаролари Ўзбекистонга туристик виза орқали кириб, Тошкент кўчаларида тиланчилик қилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Улар одатда одамлардан уйга қайтиб кетиш учун пул сўрашмоқда.


«Бу Кун» дастури мухбирининг хабар беришича, Facebook’даги «Потрибител» гуруҳи аъзолари собиқ Россия меҳмонхонаси, Чорсу ва Миробод бозорларида тиланчилар кўпайгани ҳақида хабар беришмоқда.

Таъкидланишича, покистонликлар якка ва оила бўлиб юришмоқда. Улар инглиз ва ўзбек тилида сўзлашиб, «50 минг сўм бер» жумласини ёдлаб олишган.
«Ҳаммаси бир хил 50 минг сўм сўраяпти. Aгар кимдур пул берса 100 минг сўм сўрашга ўтган. 20 минг сўм берилганда эса хўмрайиб олмоқда», дейди мухбир.

Aйрим тиланчилар кўчаларда, айримлари эса офис ва дўконларга киришмоқда. Пойтахт аҳолиси улар билан инглиз ва урду тилларида суҳбат қилишмоқда.
«Aйтишларича, самолёт орқали кетиш қиммат. Шу сабабдан Термизгача кетиш учун пул тўплашмоқда. У ердан Афғонистон орқали Покистонгача етиб олишмоқчи. Покистонликларнинг айтишича, улар Тошкентга туристик виза билан пул ишлаш учун келган. Эҳсон қилган фуқароларнинг айтишича, покистонликлар ҳозирга қадар Парижга етиб оладиган пулни йиғиб бўлган», дейди мухбир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигида тиланчилик учун жавобгарлик белгиланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-1-моддасига кўра, жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиш базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда покистонлик тиланчилар кўпайгани айтилмоқда