Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Сергели туманида эшак аравада ҳаракатланаётган лўлиларни қуваётган ички ишлар органи ходими тасвирланган видео тарқалди.
Видеодан кўриш мумкинки, лўлилардан бири ерусти метро йўлининг устунлари оралаб қочиб кетган, ҳуқуқ-тартибот органи ходими эса унинг ортидан қувишга тушган. Аёл киши бошқарувидаги эшак арава эса катта тезликда автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб, кўздан ғойиб бўлган.
— Shukhrat (@bankir2102) April 30, 2021
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январида Шавкат Мирзиёев тиланчилик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни жорий этишни кўзда тутувчи қонунни имзолаганди. Қонунга мувофиқ, жамоат жойларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазога тортилади, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди