07:30 / 02.05.2021
2 892

Собиқ ходим ишга тикланиб, 65,7 млн. сўм ундириб берилди


ФИБ Учтепа туманлараро судининг 18.01.2021 йилдаги  ижро варақасига асосан, ундирувчи У.М.ни  МЧЖ директори лавозимига ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун 45.708 минг сўм, маънавий зарар учун 20.000 минг сўм жами 65.708 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 18.02.2021 йилда Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Шунга кўра, 18.02.2021 йил куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва тарафларга юборилган. Олиб борилган  мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, МИБ туман бўлими томонидан 26.01.2021 йилда ундирувчи У.М. МЧЖ директори лавозимига ишга тикланди.

Шунингдек, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солиниб 09.03.2021 йилда жами 65 млн. 708 минг сўм иш ҳақи ва маънавий зарар пул маблағлари қарздорнинг ҳисоб рақамларидан ечиб олиниб, ундирувчи  У.М. тақдим этилган банк ҳисоб рақамларига  65.708 минг сўм пул маблағлари ўтказиб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ ходим ишга тикланиб, 65,7 млн. сўм ундириб берилди