18:30 / 04.05.2021
2 407

Тошкентда 14 ёшли бола ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли йигитга пичоқ урди


2021 йилнинг 1 май куни соат 23:30 ларда вояга етмаган 14 ёшли Х.Иззатилла Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида жойлашган «Авиачипта» биносининг орқа томонида 22 ёшли А.Орифжонни пичоқлади.

Бунга А.Орифжоннинг у билан икки кун олдин саломлашмагани сабаб бўлган. 14 ёшли йигит танишининг чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Х.Иззатиллага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 14 ёшли бола ўзи билан саломлашмаган 22 ёшли йигитга пичоқ урди