11:50 / 05.05.2021
2 019

ИИВ тизимига ишга киритиб қўйиши учун 4,5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди


Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Тошкент вилоятида танишлари орқали ИИВ Қоровул қўшинларининг қуйи тизимига хизматга жойлаштиришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 4,5 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Маълум қилинишича, Ғ.Ш. исмли шахс фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни хизматга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган ва келишилган сумманинг 2,5 минг долларини олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ тизимига ишга киритиб қўйиши учун 4,5 минг доллар талаб қилган шахс ушланди