11:25 / 06.05.2021
1 562

Тошкент судларида 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 36 киши оқланди


4 май куни Тошкент шаҳар судида, 2021 йилнинг 1-чораги якунларига бағишлаб брифинг ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Туробовнинг маълум қилишича, шаҳар судлари томонидан 2021 йилнинг 1-чорагида 1 596 нафар шахсга нисбатан 1 167та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шулардан 36 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган, 312 та ҳолатда тергов органи томонидан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Жиноят оқибатида етказилган 154,8 млрд сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 119 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

841 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 155 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган.

536 нафар шахс муддатидан илгари жазодан (қамоқдан) озод қилинган, 10 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроқ жазо билан алмаштирилган.

Жиноят ишларининг 551 таси ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 358 таси унча оғир бўлмаган, 598 таси оғир ва 89 таси ўта оғир тоифадаги жиноятларни ташкил этган.

Кўриб тамомланган 935 та иш бўйича 1 347 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган, 242 нафар шахсга нисбатан 225 та иш тугатилган. Шундан, 211 нафар шахсга нисбатан 207та иш тарафларнинг ярашгани муносабати билан тугатилган.

Судланган шахсларнинг 198 (15,2 фоиз) нафарига жарима, 276 (21,2 фоиз) нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 302 (23,2 фоиз) нафарига озодликни чеклаш, 460 (35,4 фоиз) нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 17 (1,3 фоиз) нафарига мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланган бўлса, 48 (3,7 фоиз) нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Судланганларнинг 112 нафарини (8,6 фоиз) аёллар, 26 нафарини (1,9 фоиз) вояга етмаганлар, 595 нафарини (45,7 фоиз) ёшлар, 29 нафарини (2,2 фоиз) 60 ёшдан ошган эркаклар, 8 нафарини (0,6 фоиз) чет эл фуқаролари ва 13 нафарини (0,9 фоиз) тадбиркорлар ташкил этган. 446 нафар муқаддам судланган шахслар томонидан такроран жиноят содир этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент судларида 2021 йилнинг дастлабки 3 ойида 36 киши оқланди