22:44 / 06.05.2021
2 170

Давлат идораларига ишга қабул қилишда чет тилини билиш мажбурий қилиб қўйилади


Президент раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани хабар берилганди. Давлат раҳбари келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлишини маълум қилди.

Чет тилини яхши билган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама қўшиб берилади.

Қишлоқ жойларда чет тиллари нодавлат ўқув марказларига 50 миллион сўмгача беғараз кўмак ажратилади.

Шунингдек, ижарада турган ўқув марказлари ижара тўлови харажатларининг 50 фоизгача қисмига субсидия ажратилади ҳамда давлат мулки объектларида фаолият юритувчи ташкилотлар ижара тўловидан озод этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат идораларига ишга қабул қилишда чет тилини билиш мажбурий қилиб қўйилади