22:00 / 10.05.2021
2 254

7 йил тўланмаган 63 млн. сўмга яқин алимент ундирилиши жараёнида оила ҳам ярашди


Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувига ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2014 йил 4 март кунидаги суд қарорига асосан, қарздор А.Набиевдан ундирувчи Д.Хамракулова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Давлат ижрочисининг алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан, қарздорнинг 2014 йил 4 март кунидан 2021 йил 1 май кунига қадар алиментдан бўлган қарзи жами 62.496.000 сўмни ташкил қилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, 2021 йил 8 май куни бўлим давлат ижрочиси Ж.Шерқозиев томонидан қарздор А.Набиевдан ундирувчи Д.Хамракулова фойдасига жами 62.496.000 сўм алимент пули тўлиқ ундирилди. Бундан ташқари, ҳуқуқий тушунтириш ва профилактик суҳбат давомида ушбу оила яраштирилиб, оила тикланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 7 йил тўланмаган 63 млн. сўмга яқин алимент ундирилиши жараёнида оила ҳам ярашди