17:47 / 11.05.2021
1 064

Бу йил 10 та вилоятда Президент мактаблари очилади

Бу йил 10 та вилоятда Президент мактаблари очилади

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова янги ташкил этиладиган Президент мактаблари ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2021/22 ўқув йилидан Бухоро, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Қашқадарё, Андижон, Гулистон, Навоий, Термиз, Нурафшон шаҳарларида янги Президент мактаблари очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

«Ҳозирда Бухоро, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Қарши шаҳридаги мактабларимиз 98 фоиз тайёр. Яъни сентябрга тайёр бўлишади. Aндижон, Гулистон, Навоий, Термиз, Нурафшон шаҳридаги мактабларимизда қурилиш ишлари бошланган. Ҳозирда 30-40 фоиз. Лекин бу йил қабулга, балки 1 ой кечикиш билан тайёр бўлиши мумкин.

Ҳозир шу захира билан режалаштиряпмиз. Лекин бу йилга 10та ҳудуд, яъни 10та мактабни очишни режалаштирганмиз. Ҳозир ҳар ҳафта ўзимиз қурилиш ишларини назоратга олиб турибмиз
», – деди агентлик раҳбари.

Қайд этилишича, янги ташкил этиладиган Президент мактабларининг 1-йилида 5-10-синфлар кесимида жами 144 нафар ўқувчи саралаб олинади.

Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 5-синф учун 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, 2та синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади.

Шунингдек, агентлик директори ота-оналардан Президент мактабларига ариза тўлдираётганда эътиборли бўлишни сўради.
«Кўпчилик ота-оналар рўйхатдан ўтишда ўзларининг телефон рақамларини киритишмайди. Бу телефон рақами доимий биз билан боғлиқ, яъни унга автомат смс-хабарлар боради. Шу сабабли кейинчалик эътирозлар бўлмаслиги учун ё ота, ё она ўзининг доимий ишлайдиган телефон рақамини киритишини сўраб қоламиз», – деди Ҳилола Умарова.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Бу йил 10 та вилоятда Президент мактаблари очилади