13:00 / 12.05.2021
1 222

Нега АҚШ элчихонаси ўзбекистонликлар берган виза аризаларининг 65—70 фоизини рад этади?

Нега АҚШ элчихонаси ўзбекистонликлар берган виза аризаларининг 65—70 фоизини рад этади?

Фото: Facebook
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм нима сабабдан (ўзбекистонликларнинг) виза аризаларининг аксарият қисмига рад жавоб берилишини очиқлади. Бу ҳақда у «Xabar.uz» нашрига берган интервьюсида тўхталиб ўтган.

Элчининг сўзларига кўра, виза тизимида виза олган кишиларнинг қанча фоизи муддат тугаганидан кейин ҳам АҚШда қолиб кетганига эътибор қаратади. Бошқача қилиб айтганда, мисол учун, Work and Study махсус дастури бўйича 3 ойлик виза билан Америкага кетган кишилар муддат ўтгандан сўнг ҳам у ерда қолиб кетади, яъни виза муддатини ўтказиб юборади.

«Афсуски, АҚШга бораётган ўзбекистонликлар билан боғлиқ бундай кўрсаткич дунёдаги ўртача кўрсаткичдан юқорироқ. Очиғини айтганда, визага ариза берувчиларнинг виза олишда мушкулликларга йўлиқаётганининг асосий сабаби ана шунда. Бу, албатта, кейинги пайтларда визани рад этиш кўрсаткичи ҳам анчагина юқори бўлишига олиб келмоқда», — дейди у.

АҚШ элчиси ўтган йили пандемия сабаб виза олиш имкони кўп бўлмагани, аммо 2020 йилдан олдин визани рад этиш кўраткичи юқори бўлгани ва одамлар виза муддати тугагач уйларига қайтмаслигидан хавотирда эканини билдирган. «Ўйлайманки, вақт ўтиши билан бу нарсалар ўзгаради», — дейди Розенблюм.

Шунингдек, у ўзбекистонликлар орасида АҚШ виза бериш жараёнида даъвогарнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини текширади деган миш-мишларга ҳам тўхталиб ўтган.
«АҚШ Давлат департаменти иммиграцион визага даъвогарларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари, хавфсизликни текшириш жараёнининг бир қисми сифатида, шунингдек, ноиммигрант тоифалар (талаба, турист, алмашув дастури) учун баъзи визага мурожаат этувчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари тўғрисидаги маълумотларни тўплайди», — дея таъкидлайди у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Нега АҚШ элчихонаси ўзбекистонликлар берган виза аризаларининг 65—70 фоизини рад этади?