15:05 / 12.05.2021
1 498

Президент: Мактабларга 4 йилда жуда кўп эътибор бердик, аммо муаммолар ҳали кўп


Президент Шавкат Мирзиёев умумий ўрта таълим мактабларидаги вазиятга эътибор қаратди. Давлат раҳбари муаммолар ҳали кўплиги ҳақида фикр билдирди.

— Нима мани қийнайди десангиз, айтаман: мактабдаги шароит. Мактаблардаги аҳволни кўрган одам тавба, деб юборади. Шу 4 йилда жуда кўп эътибор бердик, аммо муаммолар ҳали ҳам кўп. Камчиликларни 27 йил кўриб-кўрмасликка олганмиз. Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанддаги мактабларнинг аҳволини яхши биламан.

Учинчи Ренессансга пойдевор қўяпмиз, деймиз. Агар маблағни тўғри сарфлаб, келажагимиз бўлган мактабларга биринчи навбатда йўналтирмасак, китобини, шароитини, ўқитувчининг иш ҳақини жой-жойига қўймасак, ниятимизга эриша олмаймиз.

Ҳозирнинг ўзида мактабни таъмирлаш, уёқ-буёғини суваш учун 30 триллион сўм керак бўляпти. Бир пайтлар партани олиб бориб қўйиб, мактаб филиаллари очилган. Бу ҳозир катта муаммога айланяпти: бундай мактаблар филиалларида ўқиган болаларнинг билими, ўқитувчиларнинг савияси, ойлиги, шароити қандай бўлади — бунга жавоб йўқ. Бу фақат мактаб таълимининг ўзидаги муаммолар. Шерматовни (Халқ таълими вазири) олдимга чақирсам, шароитни яхшилаш учун 30 триллион маблағ керак, деяпти.

Бу китоб-у партасини ҳисобга олмаганда, фақат таъмирлаш учун кетадиган пул. Хаджибаевни (соғлиқни сақлаш вазири) чақирсам, 60 триллион сўм керак, деяпти. Бу пулларни қаердан оламиз? — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари бу каби йиллар давомида тўпланиб қолган долзарб ижтимоий муаммоларни бартараф этиш учун аввало ўз вақтида солиқ тушумларини таъминлаш зарурлигини таъкидлади, маблағларни мақсадли сарфлаш назоратини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: Мактабларга 4 йилда жуда кўп эътибор бердик, аммо муаммолар ҳали кўп