10:30 / 13.05.2021
1 669

Сурхондарёда 43 ёшли эркак танишига пичоқ уриб, сўнг шифохонага олиб борди


Сурхондарё вилоятида 43 ёшли М.Қ. ўзаро жанжал туфайли танишига пичоқ урди, сўнг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб борди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Воқеа 10 май куни, тахминан, соат 17:20 ларда Ангор тумани «Шарқ Гули» маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон бозори ёнидаги автотураргоҳда юз берган. 35 ёшли Д.Н. 43 ёшли М.Қ. билан ўзаро келишмовчиликлар сабабли жанжаллашиб қолган. Яқин қариндошлари ҳамда атрофдагиларнинг аралашуви билан жанжал тўхтатилиб қолинган.

Бироқ ушбу жанжал якунида М.Қ. Д.Н. унинг уйи томонга кетаётганини кўриб, у ерга ўч олиш ниятида кетяпти деб ўйлаган ва укасининг уйига кириб, ошхона пичоғи билан Д.Н.нинг автомашинаси ортидан қувлаган. Унга етиб олгач, Д.Н. машинадан тушиб, унинг ёнига келган вақтида биқин соҳасига бир маротаба санчиб, унга тан жароҳат етказган.

Сўнгра эса уни Ангор туман тиббиёт бирлашмасига олиб бориб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида Д.Н.да ўнг биқин соҳасида санчиб-кесиб кирган жароҳат аниқланган бўлиб, мазкур жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланиши кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Ангор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда 43 ёшли эркак танишига пичоқ уриб, сўнг шифохонага олиб борди