14:13 / 13.05.2021
889

Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди

Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси
Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси ходимлари «Айритом» чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кириш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган шахсни тўхтатиб қолди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, постга пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. инсон тана аъзоларини сканерлаш қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганида, унинг организмида ёт жисмлар — капсулалар мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг Термиз шаҳридаги тиббий муассасалардан бирида шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 47 дона  скотчланган ўрам чиқариб олинди.

Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса уларнинг ичига 423,42 грамм оғирликдаги опий ҳамда 17 дона оқ рангли таблетка жойлангани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда 500 грамм гиёҳванд моддани организмида олиб киришга уринган шахс қўлга олинди