10:30 / 15.05.2021
1 623

ДХХ 2 млрд. сўмлик дори воситалари контрабандасига чек қўйди


Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи 1986 йилда туғилган «Ғ.Д.» ва 1962 йилда туғилган «Х.О.»ларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилди.

Натижада улардан ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 51 турдаги умумий қиймати 1 млрд. 300 млн. сўмлик дори воситалари процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ушбу дори воситалари қўшни Қирғизистон Республикасидан вилоят ҳудудига Янгиқўрғон туманидаги айланма йўллар орқали ноқонуний равишда олиб ўтилган.

Шунингдек, Чуст тумани «Юқори Ғова» маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган «Х.Ж.» 67 турдаги умумий қиймати 700 млн. сўмлик дори воситаларини автомашинада Қўқон шаҳрига олиб кетаётган вақтида Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, ундан дори воситалари тегишли тартибда олиб қўйилди.

У мазкур дори воситаларини Қирғизистон Республикасининг Ола-буқа туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган шахсдан олиб, айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига ўтказган. Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ 2 млрд. сўмлик дори воситалари контрабандасига чек қўйди