19:50 / 15.05.2021
2 289

Ўзбекистон дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар сони яна биттага ошди


Фото: Дунё
Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Доминика Ҳамдўстлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди. Бу ҳақда «Дунё» хабар бермоқда.

Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжат Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ва Доминиканинг БМТдаги доимий вакили, элчи Лорин Баннис-Робертс томонидан имзоланган.

Доминика Ҳамдўстлиги Кариб денгизининг шарқида жойлашган орол давлатдир. Мамлакат майдони 751 квадрат километрдан иборат. Аҳоли сони 70 минг кишини ташкил этади. Доминика БМТ, Британия Миллатлар Ҳамдўстлиги, Кариб Ҳамжамияти (САRIСОМ), Кариб умумий бозори ва Шарқий Кариб давлатлари ташкилоти аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Доминика Ҳамдўстлиги ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини аниқлаш бўйича икки томонлама алоқаларни мунтазам давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Сан-Марино ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги протокол имзоланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон дипломатик алоқа ўрнатган давлатлар сони яна биттага ошди