23:36 / 17.05.2021
4 398

Баҳодир Аҳмедов лавозимидан озод қилинди


Б.М.Аҳмедовни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибиятининг Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимидан озод қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан Баҳодир Мажидович Аҳмедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибиятининг Тоғли ва олис ҳудудларда туристик инфратузилмани ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимидан озод қилинди.

Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида фаолият юритган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда фаолият юритиб келаётган Аҳмедов Баҳодир Мажидович Маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Б.Аҳмедов вазирликнинг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи, вазир ўринбосари, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. Айни пайтда Чим устида хоккей федерацияси раҳбари ҳам ҳисобланади.

Баҳодир Аҳмедов 1973 йилда туғилган. У 1996 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини битирган. 2007 йилда Президент қошидаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Баҳодир Аҳмедов лавозимидан озод қилинди