08:40 / 20.05.2021
1 941

Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди


Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида йўлнинг қатнов қисмида дрифт қилган Gentra ҳайдовчисига чора кўрилиб, машинаси жарима майдонига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканали дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 11 май куни соат тахминан 18:30 да Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи фуқаролар Gentra ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини қасддан менсимасдан, бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бергани акс этган видеони ички ишлар органларига юбориб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида қоидабузар ҳайдовчи 31 ёшли А. исмли шахс эканлиги аниқланган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 6-қисми ва 128-моддаси (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 5-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Маълумот учун, ушбу кодекснинг 125-моддаси 6-қисмида БҲМнинг 10 баравари (19 май ҳолатига кўра, 2 миллион 450 минг сўм) миқдорида жарима, 128-модданинг 5-қисмида эса БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди