date

Фарғонада «Ваз-2101» газ баллони портлаши сабаб икки киши жабрланди


Жорий йилнинг 22 май куни Фарғона вилояти, Қува тумани, Пахтакор МФЙда жойлашган «Шаффоф» номли автотранспорт воситаларига газ қуйиш шохобчасида Т.А. бошқариб келган, газ тўлдирилаётган «Ваз-2101» русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлган.

Натижада, яқин атрофда турган фуқаролар, 32 ёшли Т.Ф. ҳамда 58 ёшли А.Х.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада «Ваз-2101» газ баллони портлаши сабаб икки киши жабрланди