20:10 / 23.05.2021
2 104

Вазир: «Фарзандларимни танловларда қатнаштирмайман. Ғолиб бўлса, барибир бошқача қаралади»


Тошкент шаҳрида «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» тадбирлари доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Kun.uz хабарига кўра, мулоқот давомида вазир ОТМларда номдор стипендиатлар саралашида таниш билишчилик ва коррупция ҳолатлари кўплиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«Ҳақиқатан ҳам, бу йилги номдор стипендиантларни қайта саралаш натижалари бўйича, 9та ҳолатда талабалар нотўғри ва нохолис баҳолангани аниқ бўлди.

Кўп нарса инсон омилига боғлиқ бўлиб қолган, ҳақиқий натижага эмас. Яхшилаб суриштирилса, стипендия ютган талаба ОТМнинг қайсидир ўқитувчиси, раҳбарига қариндош бўлиб чиқади. Тўғри, мен тушунаман, проректорнинг боласи ҳам яхши ўқиши мумкин.

Унинг ҳам яхши ўқишга ҳаққи бор, лекин... Масалан, мен фарзандларимни турли танловларга қатнаштирмаганман. «Болам, сен зўр бўлсанг, IELTS’дан 7 балл олгин, шунда ҳамма сени тан олади, бўлмаса барибир бошқача қаралади. Ҳа, вазирнинг ўғли, дейди». Оилада талаб шундай қўйилган.

Текширувларда аниқ бўлдики, стипендия олганларнинг кўпчилиги ўқитувчиларнинг фарзандлари. Шогирдларини ўтказиш ҳолатлари. Ундан-да кучли болаларнинг қолиб кетгани ҳолатлари.

Шунинг учун, бу йилдан номдор стипендиантларнинг танловини мутлақо шаффоф қиляпмиз. Бу шундай тизим бўляптики, талабаларнинг ўзи ғолибни танлайди, ўзи овоз беради. Ҳамма нарса ўқитувчига боғлиқ бўлиб қолиши керак эмас», – деди Абдуқодир Тошқулов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазир: «Фарзандларимни танловларда қатнаштирмайман. Ғолиб бўлса, барибир бошқача қаралади»