21:49 / 25.05.2021
2 507

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Журналистлар тўйни тўйдек қилиб беришди — энди қанча танқид қилишса розиман»


Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 25 май, сешанба куни «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида ўтказилган учрашув сўнггида фестивални ёритган журналист ва блогерларга миннитдорчилик билдирди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Оммавий ахборот воситалари вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Тўйимизни бузишмади, аксинча, тўйни тўйдек қилиб беришди. Сабрли бўлишганига раҳмат. Энди, фестивалдан кейин, қанча танқид қилишса ҳам розиман. Шахсиятга тегмаган ҳолда бемалол танқид қилаверинглар, танқидни кўтарамиз. Барчангизга қўллаб-қувватлаганингиз, фестивални ёритиб берганингиз учун минг раҳмат», — деди ҳоким.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев мазкур фестиваль очилиши олдидан бу тадбирни ёшлар учун тўйдек қилиб ўтказиш кераклигини қайд этиб, «ОАВ вакиллари ва блогерларга илтимосим шуки, агар қаердадир камчиликларга йўл қўйилган бўлса, сайтларда айлантирмай ўзимизга айтишса, зудлик билан муаммони бартараф қиламиз. Шунча меҳнатдан кейин ҳам фақат танқидлар бўлаверса, кейинчалик ҳам мана шунақа тадбирларни ўтказишга иштиёқимиз йўқолиб қолади», — деган эди.

Маълумот учун, «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» фестивали доирасида 21 майдан 25 майга қадар маданий ва интеллектуал танловлар, спорт мусобақалари, медиатренинглар, машҳурлар билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Журналистлар тўйни тўйдек қилиб беришди — энди қанча танқид қилишса розиман»