00:05 / 27.05.2021
2 303

13 000 АҚШ долларини яшириб олиб чиқишга бўлган уриниш чиппакка чиқди

 
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан валюта бойликлари билан боғлиқ навбатдаги хуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди.

Юртимиздан қўшни мамлакатга чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ш.Ш. божхона ходимлари томонидан шахсий кўрикдан ўтказилиши натижасида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда ҳам маълум қилинмаган жами 13 000 АҚШ доллари миқдордаги валюта маблағларини қўл сумкасининг ички астар қисмига яширган ҳолда ноқонуний равишда божхона пости орқали олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 13 000 АҚШ долларини яшириб олиб чиқишга бўлган уриниш чиппакка чиқди