15:09 / 27.05.2021
1 518

Маркаланмаган тамаки маҳсулоти ўз вақтида фош этилди


Амалдаги қонунчиликка кўра 2021 йил 1 февралдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш божхона органларининг вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Натижада, фуқаро О.А.га тегишли, акциз маркалари билан маркаланмаган, умумий қиймати 4 миллион сўмлик, 400 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маркаланмаган тамаки маҳсулоти ўз вақтида фош этилди