22:55 / 04.06.2021
2 901

Гиёҳванд моддалар манзилига етмасдан фош этилди


Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, билан боғлиқ жиноий ҳатти-ҳаракатларга қарши кенг кўламли махсус тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Хусусан, вилоятнинг Тупроққалъа тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, “Тошкент-Урганч” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ю.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Д.М.нинг ёнлари белгиланган тартибда кўздан кўздан кечирилганида, унинг чўнтагида 1 дона қоғоз парчасига ўралган, ўзига хос ўткир ҳидли оғирлиги 0,5 грамм “героин” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.

Шунингдек, автомашина белигиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида фуқаро Д.М.нинг сумкасида 84 конвалютада жами 840 дона ҳамда автомашина “Бар”ида 6 дона жами 846 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” ёзувли гиёҳвандлик таблеткалари борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Шу билан бирга, мазкур автомашинада фуқаро Ю.И.нинг куртаси чап чўнтагида 1 дона гугурт қутиси ичида оғирлиги 2,04 грамм бўлган жами 106 дона “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги уруғига ўхшаш уруғлар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Д.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият