15:30 / 05.06.2021
2 938

Хонанда Санжай хайрли ташаббус билан чиқди


Кундалик ҳаётда ибодатларимизнинг тозаликка асосланган бўлиши шариатимизда фарз қилинган амаллардан ҳисобланади. Бунда аввало танамиз, намоз ўқийдиган жойимиз ва кийимларимиз тоза бўлиши шарт қилинган. Ушбу тозалик шартлари мукаммал бажарилса, кўнглимиз хотиржам бўлади, ибодатни осойишта адо этамиз, руҳий сакинат топамиз.

Ибодатларимиз мукаммал бўлиши учун нафақат танамиз, балки ибодат жойимиз ҳам тоза бўлиши кераклиги таъкидланган. Динимизда буюрилган тозаликка амал қилиш қандай яхши...

Бироқ юртимиз кўчаларидаги кўнгилни хира қиладиган айрим ҳолатлар борлиги, баъзи жойларда чиқиндилар йиғилиб қолаётгани тўғрисида аввал ёзган эдик.

Эътиборсизлик натижасида кўчаларимизда пайдо бўлган бундай нохуш манзараларни бартараф этиш мақсадида ушбу ҳафтанинг охирида юртимиз пойтахти Тошкентда хайрия ҳашари ўтказилиши маълум қилинди.

Ижтимоий тармоқларда Санжай тахаллуси билан танилган Санжар Жавбердиев пойтахт кўчаларидаги нохуш ҳолатларни бартараф этиш мақсадида якшанба куни хашар уюштирмоқчи эканини эълон қилиб:
"Юртимиз учун жон куйдирадиган ёшларимизга мени мурожаатим, мен якшанба куни Кўкчадан Халқлар дўстлигигача бўлган йўлда хайрия ҳашари қилмоқчиман. Ушбу ҳайрли ишда мен билан қатнашмоқчи бўлганлар биргаликда тонгги салқин пайти соат 6:00 да Кўкча масжиди ёнида кўришамиз. Тозалов ишларига керак бўладиган анжомлар - супурги, бел курак, хаскаш, чиқинди идиш кабилар сизда бўлса олиб келишингизни сўрайман", - деган.

Санжар Жавбердиев бошчилигида ташкил этилаётган ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган юртдошларимизни якшанба куни соат тонги 6:00 да "Кўкча" масжиди ёнида кутиб қоламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хонанда Санжай хайрли ташаббус билан чиқди