22:39 / 07.06.2021
3 192

Ўзбекистон мусулмонлари идораси эшак гўшти сотилиши ҳақида


Сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида эшак сўйиб, унинг гўштини сотиш билан шуғулланган шахслар аниқланмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати исломда эшак гўштини сотиш мумкинми, деган саволга жавоб берди.

«Бу мутлақо мумкин эмас. Чунки шариатда истеъмоли ножоиз бўлган нарсанинг савдоси ҳам ножоиз деган қоида бор. Эшак гўштининг ҳаромлиги Ҳайбар ғазоти кунида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан баён қилинган очиқ ҳақиқатдир. Бунга Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадис далил бўлади»,—  деб қайд этган Фатво ҳайъати.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февралида Қорақалпоғистонда эшаклар «қабристони» аниқланиб, ҳайвонлар гўшти сотувга чиқарилган бўлиши мумкинлиги айтилганди. Апрель ойининг бошларида Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида уйида эшак сўйиб, унинг гўштини сотиш билан шуғулланган фуқаролар аниқланди.  Май ойининг охирларида Қашқадарёнинг Косон туманида эшак сўйган 4 нафар эркак ушланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон мусулмонлари идораси эшак гўшти сотилиши ҳақида