19:19 / 08.06.2021
1 870

Мирзачўлда яна бир оила МИБ кўмаги билан ярашди


Янги қурилган оила турмуш машаққатлари, тақдир зарбалари билан мустаҳкамланади ва тобланади. Бу синовлардан муваффақиятли ўтганларгина бахтли ҳаёт кечиради. Ҳаловат топади. Аммо ўта олмаганлар қоқилади. Муаммолар гирдобида қолади...

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Мирзачўл туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 19.05.2020 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор А.Ж.дан ундирувчи Ш.К.нинг фойдасига 1 нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

– Ижро ҳужжати юзасидан бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатларига дарҳол киришилди ва қарздор суд қарори билан таништирилди ҳамда барча вужудга келувчи ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди, — дейди МИБ Мирзачўл туман бўлими давлат ижрочиси Давлетов Ёдгорбек.

– Бундан ташқари, Бюро ходимларининг олиб борган тушунтиришлари ва сайъ-ҳаракатлари натижасида 4,5 млн сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилиб, ушбу оиланинг ярашувига эришилди ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига биноан тамомланди.

Энди улар мустақил юртимизнинг мустаҳкам қўрғонлари саналади. Бундай хайрли ишларда болажонларимизнинг қувончи чексиз.
Оила – муқаддас. Уни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз. Бундай хайрли ишлар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзачўлда яна бир оила МИБ кўмаги билан ярашди