Вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланиб, 5 йилга қамалган хонанда Жасур Умиров озодликка чиққани ҳақида хабар берилганди. Куни кеча хонанда Шаҳзода Мўминова билан оила қургани маълум бўлди. Бу ҳақда «Zamon.uz» Telegram канали хабар берди.
Фото: «Zamon.uz»
Хабар берилишича, тўй маросими Жасур Умиров қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган вақтда бўлиб ўтган. Шаҳзода Мўминова келинлик либосларини кийиб, маросимда йиғилганларга келинсалом қилган.
Айни вақтда Жасур Умиров Шаҳзода Мўминова билан бирга яшаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди
“Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди
Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"
Хотира – абадий, қадр – муқаддас!
Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"