15:00 / 12.06.2021
2 381

Наманганда вояга етмаганлар товуқларга зарар етказган итни дарахтга осиб қўйди


Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда болалар кўнгилхушлик қилиш учун итни дарахтга осиб қўйди» изоҳи билан видеотасвир тарқалди. Ушбу видео юзасидан Наманган ИИБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 2021 йил 24 май куни Чортоқ тумани «Соҳибкор» МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи, Чортоқ тумани ХТБга қарашли умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ҳ.Ҳ. шу маҳаллада яшовчи, 5-синф ўқувчиси З.Ш. билан биргаликда уйдаги товуқларига зарар етказган итни далага олиб бориб, ташлаб келиш мақсадида ўзи билан бирга олиб кетиб, ўзлари содир этаётган ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатини тушуниб етмасдан, итни чинор дарахтига осган.

Ушбу ҳолатни Чортоқ тумани «Ҳайрли» МФЙда яшовчи, 2003 йилда туғилган И.Б. видеотасвирга олиб, Telegram мессенжеридаги «Синфдошлар» гуруҳига ташлаган.

27 май куни ушбу видеони тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси А.Т. TikTok ижтимоий тармоғига жойлаштирган. Ҳозирда видеотасвирдаги кучукнинг аҳволи яхши ва Ҳ.Ҳ. томонидан парваришлаб келинмоқда.

Ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда вояга етмаганлар товуқларга зарар етказган итни дарахтга осиб қўйди