16:53 / 16.06.2021
2 873

Сифати кафолатланмаган дорилар савдоси тўхтатиб қолинди

 
Инсон ҳаёти ва саломатлиги — олий қадрият. Бироқ, бу жиҳатларни инобатга олмайдиган, ўз манфаати йўлида ўзгаларнинг саломатлигини хавф остига қўяётган шахслар ҳам афсуски жамиятда учраб турибди. Божхона органлари томонидан ана шундай қинғир ишларнинг олди олинмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент шахрининг Чилонзор туманида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ноқонуний реализациясини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро И.З бошқарувидаги “Lacetti-Optra” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада унинг ичида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, дастлабки қиймати 35 миллион сўмлик, жами 350 конвалютада “Месоприл-Кит” номли сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги ва фуқаро уларни қонунга хилоф равишда сотмоқчи бўлганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сифати кафолатланмаган дорилар савдоси тўхтатиб қолинди