date
views 4 693

Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин»


Фото: Deep Food Tech Conference
Ўзбекистонда Сингапур компанияси истеъмол қилса бўладиган чигирткаларни кўпайтираётгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу чигирткаларни ейиш ҳақидаги саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди.

– Ҳозирги кунда Ўзбекистонда истеъмол учун чигиртка боқилаётган экан. Шу тўғрими ва уни ейиш жоизми?
«Боқилаётганидан хабаримиз йўқ, лекин чигиртка ҳалол. Ҳаттоки уни ўлиги ҳам балиқ каби ҳалол эканлиги ҳадисда таъкидланган. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин», – дейилади Фатво ҳайъати жавобида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин»