11:40 / 21.06.2021
11 158

Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи пичоқлангани айтилмоқда


Пойтахтда таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи, Жанубий Корея фуқароси пичоқлаб ўлдирилган. Бу ҳақда UPL хабар берди.

39 ёшли Ким Жин Жунг Жанубий Корея фуқароси бўлган 44 ёшли таниши билан жанжалда пичоқланган. Ҳодиса 15 июн куни Чилонзор туманида, соат 04:00 атрофида содир бўлган.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у эртаси куни вафот этди. Таъкидлаш жоизки, воқеа содир бўлган пайтда айбланувчи маст ҳолатда бўлган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият