14:31 / 21.06.2021
3 469

Болаларда стоматитни даволаш ва олдини олиш йўллари


Фото: «Домашний очаг»
Стоматит — бу оғиз шиллиқ пардасининг яллиғланишидир. Тўсатдан ёки вирусли инфекция фонида бола ҳатто энг севимли овқатини ейишдан бош тортади, ҳарорати кўтарилади, сўлаги одатдагидан 2-3 баравар кучлироқ оқади.

Кимга мурожаат қилиш керак?
Бундай муаммоларда педиатр ёки стоматологга мурожаат қилиши мумкин. Дастлабки текширув ва даволаш бўйича педиатрдан маслаҳат олиш мумкин, аммо такрорий ёки доимий стоматит бўлса, тиш шифокорига учраган маъқул.

Сабаби нима?
Стоматит — оғиз шиллиқ қаватининг вирусли, бактериал ёки замбуруғли инфекцияси ҳисобланади. Стоматит кенг тарқалган вирусли инфекция, вирусли инфекция асоратлари, шикастланиш натижаси (тилни тишлаб олиш) ёки боланинг  тоза бўлмаган турли нарсаларни оғзига солиши оқибатида келиб чиқади.

Қандай даволаш керак?
Стоматитни даволаш антисептиклар, антибиотиклар, замбуруғларга қарши ва даволовчи воситалар билан оғиз бўшлиғини чайиш орқали амалга оширилади. Стоматит юзага келганда қилинадиган биринчи иш, ҳатто шифокор билан маслаҳатлашишдан олдин болага оғриқ қолдирувчи дори («Ибупрофен» ёки «Парацетамол») беришдир. Текширувдан сўнг стоматитнинг хусусиятига асосланиб, шифокор зарур бўлган яллиғланишга қарши, антибактериал ёки замбуруғларга қарши стоматологик гель ёки маз шаклидаги воситаларни тавсия қилади.

Бундан ташқари, стоматитда, антисептик эритмалар билан оғизни тез-тез чайиш керак. Ҳали оғиз чайишни (оғзига суюқлик олиб тупуришни) билмаган жуда ёш болаларда антисептикларни лунжига томизиш ёки шиллиқ қаватни антисептик эритма билан эҳтиёткорлик билан артиш мумкин.

Шунингдек, стоматит бўлган боланинг овқатланишига алоҳида эътибор беришни талаб қилинади. Агар бола кўкрак сути билан озиқланадиган бўлса, стоматит учун асосий озиқ она сути бўлади. Каттароқ болалар учун овқатни суюқ/пюре шаклида, бола учун қулай бўлган ҳароратда берган маъқул.

Тўғри танланган даволаниш натижасида боланинг ҳолати терапия бошлангандан кейинги дастлабки 24-48 соат ичида яхшиланади ва 5-7 кун ичида стоматит бутунлай йўқолади.

Олдини олиш учун нима қилиш керак?
Ёш болаларда стоматитнинг олдини олиш жуда қийин. Биринчидан, болалар ҳамма нарсани оғзига солади ва бу уларнинг ривожланиши учун ҳам талаб қилинади, бунга тўсқинлик қилишнинг ҳожати йўқ. Иккинчидан, болалар тез-тез шамоллайди, стоматит кўпинча ЎРВИ оқибатида пайдо бўлади. Учинчидан, тишлар чиқиш пайтида стоматит тишларни агрессив ишлатиш натижасида шиллиқ қаватдаги шикастланишлар фонида пайдо бўлади.

Шу сабабли ота-оналарга фақат биринчи тиш чиққан пайтдан бошлаб ҳар куни боланинг тишларини ювиш ва стоматолог кўригидан мунтазам равишда ўтиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болаларда стоматитни даволаш ва олдини олиш йўллари