13:45 / 22.06.2021
2 172

Номаълум ҳайвонга тегишли гўшт йўқ қилинди


Автомобиль юкхонасида аниқланган истеъмолга яроқсиз, номаълум ҳайвонга тегишли гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди.
2021 йил 22 июнь куни соат 01:30 ларда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудида жойлашган «Умакай» ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходими томонидан «Қарши-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган «Kia Carniva» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида тўқ қизил рангли, ноъмалум ҳайвонга тегишли бўлган, жами оғирлиги 460 килограммга тенг бўлган гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Аниқланган маҳсулотлар Чироқчи тумани ветеринария бўлимининг лабораториясида текширилганда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб белгиланган тартибда йўқ қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Номаълум ҳайвонга тегишли гўшт йўқ қилинди