10:26 / 24.06.2021
3 192

107 ёшли аёл узоқ умр кўриш учун қанча чой ичиш кераклигини айтди


Буюк Британиялик Рене Гловер 107 ёшини нишонлар экан, узоқ умр кўриш учун қанча чой ичиш кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда Daily Star газетаси хабар берди.


Нафақахўрнинг сўзларига кўра, айнан чой уни «ўнлаб йиллар давомида қўллаб-қувватлаган». У бу ичимликни кунига 13 стакандан ичади.


«Бувим кунига 13 стакан чой ичади ва бу унинг узоқ умр сиридир. Бизнингча, бу генетика, аммо у сир чойда дейди», — дейди Рененинг 51 ёшли набираси Сара Ренвик.


«У ҳазил қилишни жуда яхши кўради. Хушчақчақ, бақувват ва ҳар доим кулгили ҳазиллар қилади», — дея қўшимча қилди у.


Рене Гловер 1914 йилда Буюк Британияда полиция ходими ва ҳамшира оиласида туғилган. Рене 19 ёшида ўзи ишлайдиган дўкон ёнидан тез-тез ўтиб турадиган автобус ҳайдовчисига турмушга чиқади. Никоҳдан сўнг туғилган биринчи фарзанди қиз бўлиб, ҳозирда 84 ёшда. Рене Англиянинг шимолидаги Дарлингтоннинг энг кекса фуқароси ҳисобланади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 107 ёшли аёл узоқ умр кўриш учун қанча чой ичиш кераклигини айтди