15:30 / 25.06.2021
2 185

Туркий дунё туризм харитаси тузилади


Фарғона вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу харитага туркий давлатлардаги асосий тарихий, маданий ва туристик йўналишлар киритилади.

Туркий дунё туризм харитаси Туркий кенгашга аъзо мамлакатларнинг асосий туризм йўналишларини белгилаб берувчи эталон лойиҳа бўлиши кўзда тутилмоқда.

Туркий кенгаш туризм масалалари вазирлари президент Шавкат Мирзиёев томонидан аввалроқ илгари сурилган Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар ва ўз мамлакатларидаги энг машҳур қадамжоларни ушбу лойиҳага киритишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркий дунё туризм харитаси тузилади