19:22 / 27.06.2021
1 295

Хавфли касалликка қарши еса бўладиган вакцина яратилди

Хавфли касалликка қарши еса бўладиган вакцина яратилди

Фото: «Rueconomics.ru»
Япониянинг Токио университети биологлари генетик жиҳатдан модификацияланган гуруч асосида вабога қарши биринчи еса бўладиган вакцинани ишлаб чиқишди. Улар тадқиқот натижалари билан The Lancet Microbe журналида ўртоқлашди.

Янги препарат аллақачон кўнгиллилар томонидан синовдан ўтказилди, улар орасида анамнезида гуруч аллергияси ва вабо касаллиги бўлган одамлар истисно қилинди. Синовларда 60 киши иштирок этди, уларнинг баъзилари вакцина қабул қилишди, бошқаларига эса тузли эритма билан гуруч уни берилди.

Вакцина генетик жиҳатдан модификацияланган гуручнинг майдаланган доналаридан тайёрланган кукун: биологлар вабо вибриони ДНКсининг бир қисмини дон геномига жойлаштиришди. Натижада танада жуда кўп миқдорда антитаначалар ҳосил бўлади.

Препарат махсус сақлаш шароитларини талаб қилмайди. Олимлар вакцинани тадқиқ қилишни давом эттириш ва синовларнинг кейинги босқичларини бошлаш ниятида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Хавфли касалликка қарши еса бўладиган вакцина яратилди