14:36 / 28.06.2021
3 131

Ангрен шаҳрида ИИБ ходими ўз жонига қасд қилди


Фото: Uznews.uz
27 июнь тахминан соат 13:00 ларда Ангрен шаҳар ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими ўз жонига қасд қилди, деб хабар беради ИИВ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган сафдор Бекзод Бобомирзаев Ангрен шаҳар ИИБнинг 4-қаватида ўзига бириктирилган «ПМ» табел қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узган. Оқибатда сафдор Бекзод Бобомирзаев олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.

Ўз жонига қасд қилиш сабаблари Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангрен шаҳрида ИИБ ходими ўз жонига қасд қилди