23:10 / 30.06.2021
2 764

2 нафар ходим ўз ишига қайта тикланди


Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг жорий йил 04 июнидаги даъвогар Б.Қ.ни “Elektroqishloqqurilish” АЖ 1-сонли механизациялашган жамланмага техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси вазифасига, шунингдек, даъвогар К.Ў.ни жамланманинг кадрлар бўйича инспектори лавозимига қайта тикланиши бўйича ижро варақаси келиб тушган.

Маълумки, амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний  равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишга тикланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

Мазкур талаб асосида “Elektroqishloqqurilish” АЖ 1-сонли механизациялашган жамланмага Бюро ходимлари томонидан тегишли тартибда талабнома юборилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Натижада, жамланма бошлиғининг буйруғи билан ходимлар Б.Қ. ва К.Ў.лар  ўз вазифасига қайта ишга тикланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2 нафар ходим ўз ишига қайта тикланди